Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак признать затраты на приватизацию земельного участка Проект ПКМ: как налоговики хотят определять цены товаров и услуг в целях налогообложения Как подготовиться, если вызвали в налоговую инспекцию для допроса Как поставить на учет в налоговых органах договор аренды автомобиля

Халқ депутатлари Кенгашларига бир қатор ваколатлар берилади

08.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.02.2024 йилдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-28-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилиши таклиф этилаётган ваколатлар рўйхати тасдиқланди, улар орасида қуйидагилар бор:

  • давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларни таъсис  тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • шаҳар йўловчилар транспортидан фойдаланиш чоғида фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун имтиёзли тарифлар жорий этиш;
  • ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни тасдиқлаш (ваколатларнинг тўлиқ рўйхати – бу ерда).

 

Шунингдек, бундан буён:

  • маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
  • НҲҲ лойиҳаларини ишлаб чиқишда вазифалар Кенгашлар ва ҳокимликлар ўртасида аниқ белгиланали;
  • НҲҲда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилган, маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликда белгиланган ваколатларига хос бўлмаган вазифалар ижроси бўйича ҳокимиликлар органлари масъул ҳисобланади.

 

2024 йил 1 июлга қадар маҳаллий Кенгашлар ваколатлари, вазифалари ва функцияларининг реестри ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Собир Нурбердиев