Президентнинг 03.09.2024 йилдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори имзоланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига асосан 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келяпти.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш топширилди.
Ушбу фазилатли ойда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор берилади.
Ҳужжат «Народное слово» газетасида чоп этилган.
Лола Абдуазимова