Ички ишлар вазирининг “Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (31.03.2024 й. АВда рўйхат рақами 2303-5).
Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари тўланади.
Бошқа барча автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов БҲМнинг 6,84 баравари миқдорида ўрнатилмоқда (илгари – БҲМнинг 10%).
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев