Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак ответить налоговому органу о доначислении налога на прибыль при экспорте услуг Можно ли вычесть расходы на амортизацию неиспользуемых ОС Что делать, если после уплаты налога на недра налоговики сняли его повторно инкассовым поручением Какие преимущества дает договор уступки права требования и его особенности Какое значение имеет гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Спорт қонунчилигида нималар ўзгарди

17.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

– Республика олимпия захиралари теннис мактаби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 13.06.2008 йилдаги 132-сон қарорига 1-илова) 12 банди янги таҳрирда баён этилди, ва унга кўра:

  • Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўқиш муддати 7 йилни ташкил этади (илгари – 5 йилни ташкил этарди);
  • ҳар йили Республика олимпия захиралари теннис мактабига 12 нафаргача иқтидорли ўқувчи қабул қилинади, спортчиларнинг умумий контингенти - 84 киши (илгари – 60 кишини ташкил этарди).

 

-  Спорт ва оммавий-жисмоний тарбия тадбирларини ўтказиш ҳамда улар иштирокчиларининг моддий таъминоти нормаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 27.04.2011 йилдаги 121-сон қарорига 2-илова) 9-банди 8-абзаци янги таҳрирда баён этилди ва унга кўра, лицензия эгалари иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ўйинлар ва чемпионатлар рўйхати кенгайтирилди. Булар қаторига Параосиё ўйинлари ва чемпионатлари киради. 

–  Спорт терма жамоалари тўғрисида низомнинг 3-банди 12-абзаци тренерлар кенгаши коллегиал орган сифатида белгилаб берилган янги таҳрирда баён этилди;

– Спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари аъзолари бўлган спортчиларни тайёрлаш учун жалб этилган хорижий мутахассисларнинг иш шарт-шароитлари тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 30.12.2013 йилдаги 376-сон қарорига илова) 9-бандида белгиланишича эндиликда эксперт комиссияси камида етти нафар кишидан иборат таркибда тузилади. Унга Вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ва спорт федерацияларининг вакиллари киритилади;

– Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги  низомнинг (ВМнинг 20.06.2017 йилдаги 393-сон қарорига 1-илова) 12-банди 8-абзац билан тўлдирилди. Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети "Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)" таълим йўналишига кириш учун камида иккинчи спорт разрядига эга бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади; 

– юқорида кўрсатилган Низомнинг 23-банди 8 абзац билан тўлдирилди, ва унга кўра, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича қуйидги спортчилар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларини топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади: 

  •  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга бўлган спортчилар; 
  • халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга бўлган спортчилар; 
  •  Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга бўлган спортчилар; 
  •  ҳамда Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

 

Қарор билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Шунингдек, ҳужжат билан Ҳукуматнинг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова