Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Тадбиркорларга қандай кўмак берилади

27.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 24.05.2024 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-193-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарорига мувофиқ қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги  жорий этилган.

 

Ҳужжат билан юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этиш тартиби тасдиқланди.

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорлик субъектларига қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:

Тоифа 

Амалдаги миқдорнинг %и 

«ААА»

100

«АА»

90

«А»

80

«ВВВ»

70

«ВВ»

60

«В»

50

 

Қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади.

 

Тадбиркорлик субъектларининг рейтинг даражаси:

  • пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш уч ой давомида сақлаб қолинади;
  • юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.

 

Ҳужжатда Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни мақбуллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича республика комиссиясини тузиш назарда тутилган.

 

Комиссия 2024 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Президент Администрациясига киритиши керак:

  • амалдаги барча қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига таъсирини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тубдан қайта кўриб чиқиш;
  • туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш тартиби натижадорлигини баҳолаш;
  • давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этиладиган соҳалар, тармоқлар ва фаолият йўналишлари доирасини аниқ белгилаш ва бошқалар.

 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳар йили 1 июлга қадар қўллаб-қувватлаш чораларининг соғлом рақобат муҳитига таъсирини баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб “subsidiya.mf.uz” платформасида тадбиркорлик субъектларига такдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилиши йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова