Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПочему проект объединения ЭТТН и ЭСФ должен пройти широкое общественное обсуждение Почему ЭСФ по процентным доходам каждому заемщику будут неэффективны Как учитывать ремонт основных средств с 1 января 2025 года

Республиканинг саноат ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади

31.05.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 24.04.2025 йилдаги “Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-79-сон фармони ҳамда 24.05.2024 йилдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-186-сон қарори қабул қилинди. 

 

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди: 

-Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида: 

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита). У атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади; 
  • Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция). Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади; 

-Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик). Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

  • Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти;
  • Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази;
  • бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси. 

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари ва ташкилий тузилмаси;
  • Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»;
  • Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 25.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова