Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКурсовая разница: что делать, если налоговики настаивают на пересдаче отчетов Вычитаются ли при расчете налога на прибыль отчисления в резервные фонды страховых организаций Шпаргалка для птицеводов: льготы по налогам и таможенным платежам в 2024 году 10 ответов на «горячие» вопросы про ЭТТН Как производить платежи при недостатке средств на счете

“Яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик қандай таъминланади

07.06.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 05.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-213-сон қарори қабул қилинди.

 

Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимининг 13-моддасида иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартириш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишда мамлакатлар томонидан иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унга мослашиш чоралари кўрилиши ҳисобидан эришилган натижаларни доимий равишда баҳолаб бориш мақсадида такомиллаштирилган шаффофлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

 

Бунда шаффофлик тизими орқали иссиқхона газлари ажратмалари мониторинги натижалари ва ҳисоботларни, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнларига оид маълумотларни жамоатчилик эътиборига етказиб бориш талаб этилади.

 

Президентнинг 2022 йил 2 декабрдаги “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-436-сон қарорида миллий миқёсда иссиқхона газлари ажратмаларининг мониторинги, ҳисоботи ва текшируви бўйича шаффофлик тизимини (MRV тизими) яратиш ва ривожлантириш назарда тутилган.

 

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш концепциясини тасдиқлайди.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги миллий шаффофлик тизимининг миллий органи ҳисобланади ва у қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • тармоқ мувофиқлаштирувчилари ишини самарали йўлга қўйиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • 2025 йилдан бошлаб ҳар 5 йилда Париж битими доирасида иқтисодий ва ижтимоий таъсирни баҳолаш асосида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш бўйича миллий мажбуриятни белгилаш;
  • MRV тизими талабларига мувофиқ тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги, тўғрилиги ва сифатини назорат қилиш;
  • иқтисодиёт тармоқларида иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
  • MRV тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва юритиш;
  • иссиқхона газлари ажратмалари қисқартирилишининг миллий реестрини жорий этиш, қисқартирилган иссиқхона газларининг миллий ва халқаро даражадаги савдосини мувофиқлаштириш, бунда биринчи навбатда миллий манфаатларни инобатга олган ҳолда, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

 

2024 йил 1 декабрга қадар Миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши режалаштирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 06.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова