Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солишда нималар ўзгарди

11.06.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 03.06.2024 йилдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-84-сон фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси тугатилди. 

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида юридик шахс мақомига эга бўлган Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳамда ушбу жараёнлар устидан назоратини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини юритишда иштирок этиш;
  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш;
  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилишини текшириш ва мониторинг қилиш ва бошқалар.

 

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади;
  • яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланганда ишлаб чиқариш ускуналари давлат фойдасига ўтказилади;
  • қалбаки акциз маркали, акциз маркасиз, рақамли идентификация воситаси билан маркировкаланмаган, қалбаки маркировка кодлари билан маркировкаланган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари назорат қилувчи органлар томонидан муомаладан олинади ва ушбу маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқини берувчи лицензия (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат) белгиланган тартибда бекор қилинади;
  • истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари улгуржи реализациясига оид шартномалар солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилади;
  • ҳар ярим йил якунлари бўйича ароқ, шунингдек, истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи 60 фоиздан кам бўлганда, белгиланган 60 фоизнинг бажарилмаган қисмига акциз солиғи суммасининг 50 фоизи миқдорида молиявий жарима ҳисобланади. 

 

2025 йил 1 январга қадар истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно) ишлаб чиқарувчи ҳар бир корхонага Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилади. 

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

  • товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
  • юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилади;
  • тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
  • қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, бундан акциз маркаси қўлланилмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 05.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова