Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади

15.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 10.07.2024 йилдаги  "Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-100-сонли Фармони қабул қилинди.

 

Вазирликлар ва идораларда - бюджет маблағлари тақсимловчиларида ички аудит тизимини такомиллаштириш, шунингдек Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун жамоатчилик иштироки ва назоратини кенгайтириш мақсадида:

  • Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон консолидациялашган бюджети ижросининг ташқи аудити ўтказилади ва унинг натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрланади;
  • 2025 йилдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолияти аудитдан ўтказилади;
  • стратегик ва ахборот-технологик аудит турлари жорий этилади.

 

2024 йилдан бошлаб мамлакатнинг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш бўйича дастурларнинг ижроси Ҳисоб палатаси томонидан ҳар йили баҳоланади ва унинг натижалари бўйича Президентга ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳисобот тақдим этилади.

 

Бунда биринчи навбатда қуйидагиларнинг ижроси бўйича стратегик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва натижадорлиги, миллий мақсад ва вазифаларга эришишдаги самарадорлик ва юзага келиши мумкин бўлган хавфлар баҳолаб борилади:

  • "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш билан боғлиқ давлат дастурлари;
  • Ўзбекистон Республикасининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси;
  • Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси.

 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижросининг ташқи аудити натижалари, шунингдек, кейинги йил учун бюджет лойиҳасини баҳолаш бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилинади.

 

2025 йилдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар тўғрисида маълумот тақдим этадилар.

 

Шу билан бирга, биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бюджет дастурларини (мақсадли кўрсаткичлар) ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган молиявий ва бошқа хатарлар рўйхатини, шунингдек уларни бартараф этиш чоралари ҳамда амалга оширилаётган чоралар натижалари тўғрисида ҳар чораклик маълумотни тақдим этадилар.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида хатарларни бошқариш бўйича қўмиталар коллегиал асосда ташкил этилади. Бунда ушбу ташкилотларнинг ички аудит хизматлари ҳам қўмиталарнинг ишчи органи ҳисобланади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ҳудудий солиқ органларининг штат бирликлари сонини оптималлаштириш ҳисобидан камида 1-2 нафар ходимдан иборат ички аудит хизматлари ташкил этилади.

 

Ҳисоб палатаси ходимларининг белгиланган умумий штат сони доирасида қуйидагилар ташкил этилади:

  • "Big Data" технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларнинг хавф-хатар таҳлилини амалга оширувчи Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг масофавий назорати идоралараро маркази;
  • Мудофаа комплекси ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатлари аудити сектори;
  • Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш сектори;
  • Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Ҳисоб палатаси Ҳайъати таркиби;
  • Давлат бюджети ижроси устидан молиявий назоратни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури;
  • Ҳисоб палатасига ўз маълумотлар базалари ва ахборот тизимларига реал вақт режимида кириш имкониятини берадиган, шу жумладан Ҳисоб палатасининг электрон сўровномаси асосида маълумот тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ташкилотлар рўйхати;
  • "Масофавий аудит" ахборот тизими орқали тақдим этилган хавф таҳдидларини Ҳисоб палатаси томонидан бошқариш схемаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.07. 2024 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова