Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как уплатить налог с доходов нерезидента при уступке права требования Как уплатить налоги, если использовали транспорт нерезидента для оказания услуг Как учитывать оперативную аренду основных средств – Buxgalter Pro Как выбрать онлайн-ККТ и зарегистрировать ее в налоговой – Buxgalter Pro

Сиёсий қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштириш бўйича комиссия тузилди

23.07.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 19.07.2024 йилдаги "Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш,тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги  ишларни кенгайтириш тўғрисида"ги ПҚ-270-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, 2021-2024 йилларда Ўзбекистон Олий суди 1 200 дан ортиқ сиёсий қатағон қурбонларини оқлаган.

 

Тарихимизнинг номаълум саҳифаларини тиклаш ва илмий нуқтаи назардан чуқур ўрганиш, жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлаш мақсадида сиёсий қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тузилмоқда.

 

Республика комиссиясининг асосий вазифалари:

● қатағон қурбони бўлган шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларнинг исмларини аниқлаш,тарихий хизматлари тўғрисидаги маълумотларни, архив ва музейлар, кутубхона ва фондларда сақланаётган  ҳужжатларни тўплаш, тадқиқ этиш ва оммалаштириш учун ишчи гуруҳларни ташкил этиш;

● қатағон қурбонларининг авлодлари ва яқинлари, шунингдек, гувоҳларнинг хотираларини ҳужжатлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

● Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, унинг ҳудудлардаги бўлимлари, шунингдек Жадидлар мероси давлат музейини маълумотлар, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар билан мунтазам бойитиб бориш;

● "Қатағон қурбонлари" китобинии чоп этиш ва Тошкент шаҳридаги "Шаҳидлар хотираси" мажмуасида қурилаётган рамзий китобга қатағон қурбонларининг номларини киритиш бўйича ишларни давом эттириш;

● мавзуга оид илмий экспедицияларни, чет элдаги турли фондлар, архивлар, музейлар, кутубхоналар ва бошқа илмий-маърифий муассасалар, шунингдек, мутахассислар билан ҳамкорликни ташкил этиш;

● ёш авлодни   Ватан озодлиги йўлида жон фидо қилган буюк аждодларимизнинг хотирасини эъзозлаш ва ҳурмат қилишга йўналтирилган маънавий-маърифий ишларни амалга ошириш, уларнинг жасорати ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни оммалаштириш.

 

Республика комиссиясининг ишчи органи этиб Мудофаа вазирлигининг умумий раҳбарлиги остида – Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, ФА Тарих институти, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа ва ҳарбий хавфсизлик муаммоларини ўрганиш институти, "Ғалаба боғи" мемориал мажмуаси, "Шон-шараф" давлат музейининг масъул шахслари ва етакчи мутахассислари гуруҳи белгиланади.

 

Ҳар йили октябрь ойида Сиёсий қатағон қурбонлари хотираси ҳафталигини ўтказиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат билан Сиёсий қатағон қурбони бўлган ватандошларимизнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова