Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Фавқулодда вазиятларда гидротехника иншоотларидаги зарарни қандай қоплайдилар

01.08.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2024 йилдаги 457-сон қарори билан гидротехника иншоотлардан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби тасдиқланди. 

 

Ҳужжат 30.08.2023 йилдаги "Гидротехник иншоотлар хавфсизлиги тўғрисида"ги ЎРҚ-865-сон Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: 

  • Гидротехник иншоотлардан фойдаланишда авария вазияти юзага келиши натижасида фуқароларнинг мол-мулкига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга етказилган зарар учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш тартиби; 
  • Гидротехник иншоотлардан фойдаланишда фавқулодда вазият натижасида аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш тартиби; 
  • Фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш лозим бўлган гидротехник объектлар рўйхати.

 

Низомга кўра, суғурта шартномаси гидротехник объектлардан фойдаланувчи ташкилотнинг ташаббуси билан суғурталовчи томонидан белгиланган шаклда расмийлаштирилади.

 

Ҳужжат қуйидагиларни белгилайди: 

  • суғурта шартномасини тузиш тартиби; 
  • суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; 
  • суғурта товонини тўлаш тартиби.

 

Шунингдек, гидротехник иншоотлардан фойдаланишда авария вазияти юзага келиши натижасида фуқароларнинг мол-мулкига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга етказилган зарарни қоплашнинг минимал миқдорлари келтирилган.

 

Зарар миқдорини баҳолаш Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси ёки ҳудудий комиссиялар томонидан аниқланади.

 

Комиссия давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига авариялар, ҳалокатлар, табиий ва бошқа офатлар натижасида жабрланган фуқароларни, шунингдек фавқулодда вазиятларни бартараф этишда иштирок этган шахсларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш, тиббий реабилитация қилиш масалалари бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 30.07.2024 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова