Марказий сайлов комиссиясининг "E-saylov" ахборот тизими регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди (19.07.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 1352.).
"Е-saylov" тизимидан фойдаланувчилар қуйидагилардир:
• Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссиялари;
• сиёсий партиялар;
• Жўқорғи Кенес, халқ депутатлари Кенгашлари;
• Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари;
• Ташқи ишлар вазирлиги;
• хорижий ва халқаро кузатувчилар;
• оммавий ахборот воситалари;
• фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
• депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари;
Тизимдаги сўровлар (аризалар, тақдимномалар, тавсиялар) тасдиқланган шакллардан бирини тўлдириш орқали амалга оширилади (шакллар билан бу ерда танишиш мумкин).
Депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари шахсий кабинетга SMS-код киритиш орқали кириши мумкин. Қолган барча фойдаланувчилар ЭРИ калитига эга бўлиши керак.
Келиб тушган сўровлар тегишли сайлов комиссиялари томонидан кўриб чиқилади ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар автоматик равишда тизим орқали фойдаланувчига юборилади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 19 июлдан кучга кирган.
Собир Нурбердиев