Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходам иностранца Как льгота по НДФЛ влияет на отчисления на ИНПС

"Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда

08.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 06.08.2024 йилдаги   "Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-283-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасидаги 2023 йил 9 ноябрдаги битимга мувофиқ, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 50 гектар суғориладиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Ушбу ер участкаларида "Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" ЭИЗ ташкил этилмоқда. Ҳужжат билан Марказ ҳудудининг чегаралари тасдиқланди. Марказ фаолиятини бошқариш "Сирдарё" ЭИЗ дирекцияси" унитар корхонасига юклатилган.

 

Марказнинг фаолият муддати -  кейинчалик узайтириш имконияти билан - 30 йил. Марказ фаолияти даврида унинг иштирокчиларига ЭИЗ иштирокчилари учун белгиланган алоҳида солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар татбиқ этилади.

 

Ҳудудда саноат корхоналари импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жорий этиш жараёнига жалб қилинади. Мижозларга "Ягона дарча" тамойили ва интерактив механизмларга асосланган тиббий, меҳмонхона, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилади.

 

Марказ ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида сотилади. Бунда юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш фаолияти Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар йўл ҳужжатлари асосида алоҳида назорат-ўтказиш пунктидан ўтадилар. Уларнинг қайтиши фақат ўша назорат-ўтказиш пункти орқали рухсат этилади. Марказ ҳудудида шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.

 

Қозоғистон фуқаролари ва Қозоғистон орқали келаётган чет эл фуқаролари учун Марказ ҳудудига махсус НЎП орқали кириш шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида визасиз режимда амалга оширилади (қолиш муддати - 15 кун).

 

Ҳужжат қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 7 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова