Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Суғурта хизматларини кўрсатиш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби белгиланмоқда

16.08.2024

Читать на русском языке

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг «Суғурталовчилар томонидан харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (13.08.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3549)

 

Суғурталовчиларнинг харажатлари таркиби Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.2019 йилдаги ВМҚ-54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ аниқланади, бунда суғурта хизматлари таннархи таркибига қуйидаги қўшимча (махсус) харажатлар киради:

  • суғурта (биргаликдаги суғурта) ва қайта суғурта (суғурталовчига тегишли улуши) шартномалари бўйича суғурта товонлари (суғурта тўлови) миқдори;
  • суғурта ҳодисаларини бартараф этиш ва улар бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар;
  • қайта суғурта операциялари бўйича тантьемалар, қайта суғурта қилиш комиссияси ҳамда суғурта агенти учун воситачилик ҳақи. 

 

Харажатлар моддалари рўйхати ва уларнинг таснифланиши бошқарув ҳисобини юритиш мақсадида суғурталовчининг ҳисобот йилидаги Ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. 

 

Суғурталовчиларнинг даромадлари таркиби юқоридаги низомга мувофиқ аниқланади, бунда суғурта хизматларини амалга оширишдан олинган соф тушум:

  • тўғридан-тўғри ва биргаликдаги суғурта бўйича мукофотларнинг умумий миқдоридан (суғурталовчининг биргаликдаги суғурта шартномасида белгиланган улуши миқдорида) қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари)ни чегирган ҳолда;
  • қайта суғуртага қабул қилинган шартномалар бўйича суғурта мукофотларини қўшиш;
  • ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги (бундан буён матнда ИМЗ деб юритилади) қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдорида тузатиш киритилган ҳолдаги ИМЗ ўзгаришининг натижасини қўшиш/айириш;
    хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги (бундан буён матнда ХЗЗ деб юритилади) қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдорида тузатиш киритилган ҳолдаги ХЗЗ ўзгаришининг натижасини қўшиш/айириш;
  • содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги (бундан буён матнда СХЗЗ деб юритилади) қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдорида тузатиш киритилган ҳолдаги СХЗЗ ўзгаришининг натижасини қўшиш/айириш;
  • ҳаёт суғуртаси бўйича захиралардаги (бундан буён матнда ҲЗ деб юритилади) қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдорида тузатиш киритилган ҳолдаги ҲЗ ўзгаришининг натижасини қўшиш/айириш;
  • бошқа техник захиралардаги қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдорида тузатиш киритилган ҳолдаги, тегишли захиралар ўзгаришининг натижасини қўшиш/айириш;
  • воситачилик хизматларини кўрсатганлик учун ҳисобланган воситачилик ҳақи ва бошқа мукофотларни қўшиш;
  • қайта суғурта бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадларни қўшиш;
  • қайта суғуртага берилган шартномалар бўйича ҳисобланган қайта суғурта қилиш комиссиясини қўшиш;
  • суғурта сюрвейери ва аджастер (аджастерлик ташкилоти) хизматларини кўрсатганлик учун мукофотларни қўшиш;
  • суғурта хизматларини кўрсатишдан бевосита олинган бошқа даромадларни қўшиш/айириш йўли билан аниқланади.

 

Суғурталовчиларнинг молиявий фаолиятидан олинадиган даромадлар таркибига инвестиция фаолиятидан, шу жумладан суғурта захиралари маблағларини инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар ҳам киради. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев