Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида Вақт ва частота хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.
2025 йил 1 январдан Ўзбекистон миллий вақт шкаласи (UTC (UZ) жорий этилади.
Метрология институти таркибида манфаатдор идора ва ташкилотларга аниқ вақтни узатиб борувчи Вақт ва частота хизмати ташкил этилади.
Бунда ушбу хизмат ДХШ асосида амалга оширилади ва “Ўзбектелеком” АК хусусий шерик сифатида жалб қилинади.
ДХШ шартларига кўра:
- Давлат органлари ва бошқа ташкилотларга аниқ вақт пулли хизмат асосида тақдим этилади;
- келиб тушган маблағларнинг 90% хусусий шерикка ўтказилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.08.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев