Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли при инвентаризации обнаружены неучтенные ОС Должен ли продавец выставлять «минусовый» ЭСФ, если дает скидку по итогам месяца Как общепиту, туроператорам и гостиницам вернуть часть уплаченного в бюджет НДС

Ҳудудларнинг мастер-режалари қайси ҳолларда ишлаб чиқилади

23.08.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарори билан Ҳудуднинг мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш  тўғрисидаги низом қабул қилинди.

 

Президентнинг 11.09.2023 йилдаги ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ҳудудлар қисмларининг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудий ва иқтисодий ривожланишини режалаштириш ҳамда уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мастер-режаларни ишлаб чиқиш тизими жорий этилмоқда.

 

Мастер-режалар ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга қаратилган шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳавий ечимларни ўз ичига олади.

 

Ҳужжат билан Ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • ҳудуд мастер-режасини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар;
  • мастер-режани келишиш ва тасдиқлаш тартиби;
  • ҳудуд мастер-режасини молиялаштириш манбалари.

 

Мастер-режа қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:

  • ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда;
  • ҳудуднинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаганда;
  • мастер-режа асосида бўш ер участкаси аукционга қўйилганда;
  • қишлоқ хўжалиги, шаҳарсозлик ва хўжалик мақсадидаги ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлашда.

 

Батафсил режалаштириш лойиҳаси, қурилиш лойиҳаси ва ушбу ҳудуднинг дизайн-коди билан бирга ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган мастер-режа шаҳарсозлик ҳужжати сифатида қабул қилинади.

 

Шаҳарсозлик ҳужжати сифатида ишлаб чиқилган мастер-режани тасдиқлаш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 22 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова