Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2024 йилдаги "Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари ва "Оқила аёл" аёллар ҳаракати аъзоларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-527-сон қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб "Оқила аёл" ҳаракатининг фаол ва ташаббускор иштирокчиларини Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ва "Маърифат" тарғиботчилар жамиятига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар ярим йилда бир марта 1 ЭКИҲ миқдорида рағбатлантирадилар. Бунда:
- республика, вилоят ва туман (шаҳар)да фаолият якунлари ярим йилда бир марта Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари йиғилишларида муҳокама қилинади, энг юқори натижаларга эришган фаол ва ташаббускор шахслар аниқланади;
- республика даражасида 10 киши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахт даражасида 3 кишидан, туман (шаҳар) даражасида 2 кишидан танланади;
- маҳаллалар даражасида 300 нафар аёл рағбатлантирилади.
Энг юқори натижаларга эришган фаол аёлларни рағбатлантириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 26 августдан кучга кирган.
Лола Абдуазимова