Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

Гўшт экспортининг алоҳида тартиби: қандай маҳсулотлар рўйхатга киритилди

28.08.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 26.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги  «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар рақобатдошлигини таъминлаш ва экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5286-сон Фармонига чорвачилик соҳасида экспортни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ПФ-125-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан Президент Ҳукуматнинг қарорлари асосида экспорт қилинадиган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхати янгиланмоқда: 

Гўшт ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлар – 0201-0210 (автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан импорт қилинган чорва молларидан 0201 ва 0202 ТИФ TH кодлари бўйича ҳосил бўлган гўштнинг умумий вазнининг 50%гача 0203, 0207, 0205 00 ёрдамчи позициялари бўйича эшак, хачир ёки от хачирнинг гўшти, 0206 30 000 - 0206 80 910 0,   0206 90 910 0,0208 10 кодлари бўйича чўчқа, эшак, хачир ёки от хачир гўшти қўшимча озуқабоп маҳсулотлари, шунингдек, 0208 50 000 0, 0208 90 700 0, 0209, 0210 11-0210 19, 0210 99 410 0, 0210 99 490 0, 0210 99 710 0, 0210 99 790 0, 0210 99 800 0 дан ташқари).

 

Шунингдек, автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган чорва молларини сўйишдан олинган гўшт маҳсулотининг 50%дан ошмаган қисмини экспортга йўналтиришни мониторинг қилиш ва тегишли давлат органлари билан маълумот алмашиш тартибини тасдиқлашга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.08.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев