Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКто уплачивает 2% совокупного дохода Дирекции Технопарка Как арендовать пункт весогабаритного контроля Как применить льготу по налогу на имущество инвалиду II группы Как производить расчеты по импортным операциям

Миллий инвестиция жамғармаси ташкил этилмоқда

29.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 27.08.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-303-сонли қарори қабул қилинди.

 

Жамғарма акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилиб, унинг ягона акциядори акциялари оммавий жойлаштирилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисобланади. Жамғарманинг устав капитали корхоналар ва тижорат банкларининг давлат улуши (инвестиция активлари)нинг бир қисмини баҳоланган бозор қиймати бўйича унга топшириш йўли билан шакллантирилади.

 

Жамғарма акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан Жамғармага инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини жалб қилишга рухсат берилади.

 

Ҳужжат билан "Миллий инвестиция жамғармаси" АЖ устав капиталини шакллантириш учун давлат улуши топшириладиган корхоналар ва тижорат банклари рўйхати тасдиқланди.

 

Жамғарманинг асосий вазифалари:

  • Жамғарма соф активларининг бозор қийматини ошириш;
  • Жамғарма акцияларини етакчи хорижий фонд биржаларида жойлаштириш;
  • Жамғарма активларига инвестицияларни жалб қилиш ва уларни хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этиш учун етакчи халқаро институционал инвесторларни жалб қилиш;
  • Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг корпоратив бошқарув стандартларини жорий этиш, МҲХСга ўтиш, Жамғарманинг инвестиция активларида экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) стандартларини жорий этишда иштирок этиш.

 

Жамғармани ишончли бошқарувга топшириш учун тажрибали бошқарувчи компанияни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Унинг мажбуриятлари орасида – 2026 йил охиригача Жамғарма акцияларини Тошкент ва халқаро фонд биржаларида, жумладан Лондон фонд биржасида жойлаштириш бор.

 

Шунингдек, 2030 йилгача Жамғарманинг инвестиция активлари соф фойдасининг камида 50 фоизи тегишли йил якунлари бўйича дивидендлар тўлашга йўналтирилиши белгиланди.

 

Тажриба тариқасида:

  • Жамғарма акциялари қийматини унинг устав капиталининг 100 фоизигача миқдорда қимматли қоғозлар билан тўлашга рухсат берилади;
  • Ишончли бошқарувчига нисбатан унинг бошқарувидаги инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида устав капиталига эга бўлиш талаби, шунингдек қимматли қоғозларга инвестициялар ҳажми бўйича чекловлар татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари  миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 28 августдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова