Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Шаҳарлар чегарасидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари учун солиқ юки енгиллаштирилади

29.08.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 28.08.2024 йилдаги  "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-304-сонли қарори қабул қилинди.


Ҳужжатнинг мақсади - солиқ қонунчилиги талабларини соддалаштириш ва қишлоқ хўжалигида солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш орқали тадбиркорлик субъектларига солиқ юкини камайтириш, шунингдек мамлакат минтақалари ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни қисқартириш, туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришдан иборат. Бунда қуйидагилар назарда тутилган:

  • шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини икки баравар миқдорда ҳисоблаш тартибини бекор қилиш;
  • шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаш тартибини жорий этиш.

 

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 28 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова