Президент томонидан 28.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-948-сон Қонун имзоланди.
Жиноят-ижроия кодексида маҳкумларни омбудсманга мурожаатлар қутиси орқали мурожаат этиш ҳуқуқлари белгиланмоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бир турар жой секторида, саноат зоналарида, қисқа ва узоқ муддатли учрашувларни ўтказиш учун мўлжалланган биноларда маҳкумлар мурожаатларни қолдириши учун қулай бўлган жойда Омбудсманга мурожаатлар қутиси, тарбия колонияларида эса қўшимча равишда Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси ўрнатилади
Қути фақат Омбудсман, Болалар омбудсмани ёки уларнинг котибиятлари ходимлари томонидан очилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев