Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЧем отличаются правила начисления амортизации в целях бухучета и налогообложения К каким видам доходов можно применить льготу по налогу на прибыль участникам СЭЗ Как использовать гарантийное удержание в хозяйственных договорах

Қандай лойиҳалар ДХШ асосида амалга оширилади

05.09.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 2024 йил 30 августдаги Ўзбекистон Республикасида 20242030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-308-сон қарори қабул қилинди.

 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ ва ДХШ лойиҳаларига камида 30 млрд АҚШ доллари миқдорида хусусий инвестицияларни жалб қилиш мақсадли кўрсаткичига эришиш зарурияти туфайли қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар;
  • 2024–2030 йилларда ДХШ асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.

 

Бунда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилмоқда:

  • камида 1 000 км замонавий пуллик магистрал автомобиль йўлларини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан Тошкент-Самарқанд йўлини қуриш ишларини 2024 йилда ҳамда Тошкент-Андижон йўлини 2026 йилда бошлаш;
  • йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар, табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш;
  • йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувларга эришиш;
  • аҳолини тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компанияларни жалб қилиш;
  • 2026 йилдан бошлаб ДХШ асосида ҳар йили камида 100 та мактаб ва 100 та мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва бошқаришни ташкил этиш;
  • илғор технологияларга асосланган тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 100 мингдан ортиқ беморларга хизмат кўрсатувчи кўп тармоқли шифохоналарни қуриш ва уларни хусусий операторлар бошқарувига бериш.

 

Дастурга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, Давлат-хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида давлат  муассасаси шаклида “Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ташкил этилади.

 

Лойиҳа офиси доимий равишда давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш, ДХШ йўналишида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш, уларнинг амалиётини чет элда ўтказиш ҳамда халқаро сертификатлар олишни ташкиллаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 30 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова