Президент томонидан 29.08.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-950-сон Қонун имзоланди
Уй-жой кодексига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Бунда уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.08.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев