Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли ПУ арендует технику у физического лица Как отражать информацию о продаже маркированных товаров в системе Asl belgisi Налоговые и таможенные льготы будут предоставляться по новым правилам

Ер участкаси қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин

11.09.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 06.09.2024 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-135-сон Фармон имзоланди. 

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади:

  • Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида – 3 йил давомида камида 35 % миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан;
  • бошқа аҳоли пунктларида – 5 йил давомида, 4 ва 5-тоифалардаги туманларда эса – 10 йил давомида камида 15 % миқдорида дастлабки тўловни 15 иш кунида амалга ошириш шарти билан.

 

Ер участкасининг қиймати 15 иш кунида тўлиқ тўланган тақдирда, жами суммага нисбатан 20 % чегирма берилади, бундан бошланғич нархи 50 %дан ортиққа пасайтирилган ҳолда реализация қилинган ер участкалари мустасно.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи, ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янгидан ажратишда (реализация қилишда) асосий шартлар асосида мазкур ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий равишда кўрсатилади.

 

Янги реализация қилинган ер участкаларига нисбатан объектни фойдаланишга топшириш даврига тенг бўлган, бироқ уч йилдан кўп бўлмаган муддатда ер солиғи ставкаси 50 % миқдорида қўлланади, бундан Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларида жойлашган ер участкалари мустасно.

 

Лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда, ҳокимлик томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисида судга даъво аризаси киритилади. Ер участкаси бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн аукционга чиқарилади.

 

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • ер фондининг барча тоифалари ва ер турлари, шу жумладан, олдиндан мавжуд ва янгидан ажратиладиган (реализация қилинадиган) ер участкалари учун ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилади;
  • ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторига мувофиқ асосий, шартли равишда рухсат берилган ва ёрдамчи турларда белгиланади. Бунда ер участкасида жойлашган капитал қурилиш объектидан фойдаланиш мақсади ер участкасининг рухсат этилган фойдаланиш турига мувофиқ бўлиши шарт;
  • ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш тури ер участкаларини беришда (реализация қилишда), уларни баҳолаш, аукцион савдолари учун бошланғич нархини аниқлашда, қурилиш соҳасида рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатларни расмийлаштиришда, ижтимоий ва инфратузилма объектларига юкламани ҳисоблашда, солиқ ставкаларига оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллашда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда инобатга олинади. 

 

Шунингдек, ҳужжат билан: 

 

Бундан ташқари, бир нечта қонун ҳужжатларининг тайёрланишини назарда тутувчи Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Курс валют

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38