Президент томонидан 10.09.2024 йилдаги “Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-959-сон Қонун имзоланди.
Қонунчиликка интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан зарарларнинг қопланиши ўрнига товон тўланиши тартиб-таомили жорий этилишини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Тегишли ўзгартиришлар:
- Фуқаролик кодекси;
- “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги;
- “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги;
- “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги;
- “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги;
- “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунларга киритилмоқда.
Патент эгаси зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўланишини талаб қилиши мумкин. Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, тўланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2024 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев