Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти к налоговым отчетам с my3.soliq.uz Почему предприятия общепита не могут применить отраслевые налоговые льготы и преференции Как применять правила о единицах измерения и упаковке при оформлении электронных документов

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилди

12.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 сентябрдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  557-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил октябр ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.

 

Муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “махалла – туман – вилоят – республика” даражасида ҳал этилади.

 

“Xotin-qizlar.uz” платформасини такомиллаштириш ҳамда доимий техник қўллаб-қувватлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг буюртманомаси асосида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • “Xotin-qizlar.uz” платформаси ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида “Рақамли ҳукумат” тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали идоралараро электрон ҳамкорлик доирасида алмашиниладиган маълумотлар ҳамда ахборотлар рўйхати;
  • Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модулини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 11 сентябрдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова