Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда могут оштрафовать за несвоевременную разноску информации в ЕЭИСВО Нужно ли учитывать премии при расчете отпускных Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro Пример заполнения Расчета НДФЛ и социального налога – Buxgalter Pro

Дарё ўзанларида қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

16.09.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 566-сон қарори билан дарё ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланди.

 

Президентнинг 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ, дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган норуда материалларни қайта ишлаш корхоналарини тоғ ва тоғолди ҳудудларига ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш назарда тутилган.

 

Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарё ўзанларидаги қум-шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этади. Қум-шағал қазиб олиш қуйидагиларни ўз ичига оладиган белгиланган зоналарда тақиқланади:

  • дарё ўзанлари;
  • соҳилбўйи минтақалари;
  • сувни муҳофаза қилиш зоналари.

 

Бунда дарё ўзанлари, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш назарда тутилган.

 

Норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланувчи фаолият кўрсатаётган корхоналар атроф-муҳитга таъсирни камайтириш учун махсус саноат ёки кичик саноат зоналарига кўчирилиши лозим.

 

Давлат органлари ва ҳокимликларга мораторий жорий этилиши белгиланган ҳудудларда дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларни қазиб олиш бўйича ишларнинг тўхтатилишини қатъий назорат қилиш топширилди. Жорий этилган мораторийга риоя қилмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 13 сентябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Курс валют

2024-09-19
  • USD:12739.95 (+0.00) сум
  • EUR:14191.03 (+0.00) сум
  • RUB:139.14 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах

2024, 17 сентября№ 38