Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли результаты «камералки» попали в Департамент по борьбе с экономическими преступлениями Может ли представительство сдавать помещение в субаренду Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов

Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бошланди

26.09.2024

Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2024 йилдаги “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сон қарори қабул қилинди.


Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чикиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби (кейинги ўринларда Ишчи гурух) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашга маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилди. 2025 йил 1 мартта кадар ишчи гуруҳ давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши лозим.


Ишчи гуруҳ Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамда маҳаллий экспертларни жалб қилиши режалаштирилган.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2024 йилдан кучга кирди.


Cобир Нурбердиев