Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда нужно пересчитывать льготную сумму матпомощи при изменении МРОТ Какие новые льготы получили резиденты IT-парка Что делать с онлайн-ККТ, если ваш ЦОТУ исключили из госреестра Договоры строительного подряда в учетной политике

Иқтисодиёт тармоқларида космик мониторинг қандай ўтказилади

16.10.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 14.10.2024 йилдаги «2024-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида аэрокосмик технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-155-сонли Фармони қабул қилинди.


Ҳужжат билан 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш самарадорлигини ошириш учун давлат космик мониторингининг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

  • ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;
  • ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
  • геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
  • мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;
  • сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;
  • қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.

 

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024-2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури;
  • 2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик соҳасини ривожлантириш бўйича “йўл харитаси”.

 

Дастур доирасида қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришиш режалаштирилган:

  • сув сатҳи режими мониторинги амалга ошириладиган сув омборларининг сонини 50 тага етказиш;
  • қишлоқ хўжалиги экин ерлари кесимида экин ерларидан фойдаланишнинг жорий ҳолатини, экинларнинг турларини ҳамда ҳақиқатда экин экилган майдонларини тўлиқ қамраб олиш;
  • ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ишлари билан республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;
  • ўрмон билан қопланган барча майдонларнинг чегараларини белгилаш.

 

2025 йил 1 мартдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш бўйича масофавий мониторинг ва риск-таҳлил "Геомониторинг" ахборот тизими ҳамда SGM платформаси орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова