Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzУдерживать ли НДС, оплачивая страховые услуги иностранной компании Если нет утвержденных нормативов естественной убыли ТМЦ Какие налоговые льготы продлеваются для негосударственных образовательных учреждений

2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича топширамиз

07.11.2024

Читать на русском языке

4 ноябрда БҲМС ва МҲХС бўйича тайёрланган молиявий ҳисобот шакллари – Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом (04.11.2024 й. АВдаги рўйхат рақами 3567-сон) тасдиқланди. Низом 2025 йил 1 январдан кучга киради. Яъни 2024 йил учун молиявий ҳисобот янги қоидалар бўйича тақдим этилади.

 

Низом молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини белгилайди:

  • БҲМС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай топширилади. Илгари молиявий ҳисобот 15 февралдан кечиктирмасдан тақдим этиларди. Энди муддат – қулайроқ, чунки у Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддати билан мос келади;
  • МҲХС бўйича – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майидан кечиктирмай тақдим этилади.

 

БҲМС бўйича молиявий ҳисобот шакллари давлат тилида қайта кўриб чиқилди ва тасдиқланди. Унинг таркибида:

1) Бухгалтерия баланси (Низомга 1-илова);

2) Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-илова);

3) Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (3-илова);

4) Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (4-илова);

5) Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

 

Давомини buxgalter.uzда ўқинг.