Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже автомобиля физлицу В течение скольких лет можно переносить убыток прошлых лет при расчете налога на прибыльКак рассчитать акцизный налог Как взыскать с работника материальный ущерб

Шаҳарлараро автобус йўналишларида зарарларни қоплаб бериш режалаштирилмоқда

07.11.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2024 йилдаги "Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро мунтазам автобус йўналишларида кўрилган зарарларни қоплаб бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-718-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам зарарли автобус йўналишларида етказилган зарарни қоплаш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламент қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам зарарли автобус йўналишларидаги харажатларни компенсация қилиш;
  • харажатларни қоплаш учун аризаларни кўриб чиқиш;
  • зарарли автобус ташишлари учун субсидиялар бериш.

 

Тижорат асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи ва лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида 30 фоизгача зарар билан ишлайдиган автобус йўналишлари зарарли ҳисобланади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).

 

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, ҳудудий бошқармалар томонидан зарарли автобус йўналишлари реестри юритилади.

 

2025 йил 1 февралдан бошлаб, субсидия олиш бўйича давлат хизматини олиш учун ташувчи ЯИДХП орқали зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилади.

 

Масъул органлар 5 кун ичида қарор қабул қилади. Ушбу хизмат бепул кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 4 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова