Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Тадбиркорлик фаолиятидаги ҳуқуқбузарликлар учун айрим санкциялар бекор қилинди

25.11.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 14.11.2024 йилдаги ПФ-184-сонли Фармони билан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чоралари белгиланди.

 

Ҳужжат билан 2025 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

  • жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширганлиги учун молиявий санкциялар;
  • қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик:
    •  фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
    •  қонунчиликда мажбурий рақамли маркировка белгиланган ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
    •  ходимлар сонини яшириш. 

 

2025 йил 1 мартдан бошлаб тарафлар ўртасида келишув битими тузилганлиги сабабли суд иши тугатилганда тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга давлат божи қуйидаги миқдорларда қайтарилади:

  • биринчи инстанция судида – тўланган давлат божининг 70 фоизи;
  • апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлар бўйича судларда – тўланган давлат божининг 30 фоизи.

 

Фармон билан тасдиқланди:

  • Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш ваколатига эга бўлган органлар (назорат қилувчи органлар) ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати;
  • Тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича "Йўл харитаси".

 

2025 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширилиши белгиланди.

 

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарликлар содир этиш хавфлари "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизимида паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

 

Бунда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 39-моддасига мувофиқ камерал солиқ текширувлари "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилмайди.

 

"Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими натижалари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида профилактика тадбирлари ва текширувлар ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  •  хавф даражаси паст бўлган   тадбиркорлик субъектлари фаолияти назорат қилувчи органлар томонидан текширувдан ўтказилмайди;
  • агар тадбиркорлик субъектлари ўрта ва юқори хавф даражаларига киритилган бўлса, уларнинг фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари ўтказилади ёки текширувлар ўтказилади. 

 

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, атроф-муҳитга, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек давлат манфаатларига зарар етказилиши хавфининг олдини олиш ёки бартараф этишга қаратилган аниқ фактлар ва ҳолатлар бўйича текширувлар "Хавфни таҳлил қилиш" электрон тизими натижаларидан қатъи назар ўтказилиши мумкин.

 

Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (13.09.2022 й. ПҚ-374-сон) тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 2024 йил 23 ноябрдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова