Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли таможенная стоимость импортируемого товара превысила последующую стоимость продажи Какой должна быть национальная сертификация бухгалтеров в Узбекистане Как учесть нематериальные активы, поступившие в качестве вклада в уставный фонд Как выплачивать премию по итогам года

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни мониторинг қилиш қандай амалга оширилади

26.11.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2024 йилдаги 783-сон қарори билан саноат корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш чоралари белгиланди.

 

Президентнинг 31.05.2023 йилдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ туман (шаҳар)ларда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини фон мониторинги қилишнинг 347 та автоматлаштирилган кичик станциясини харид қилиш ва ўрнатиш режалаштирилган. Ҳужжат билан автоматлаштирилган кичик станцияларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди.

 

Ифлослантирувчи манбаларни сифатли мониторинг қилиш учун тасдиқланган жадвалга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар (атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш I тоифаси – 2025 йил 1 июлгача, II тоифаси – 2025 йил охиригача) қуйидагиларни таъминлашлари керак:

  • устувор турғун (ташкиллаштирилган) ифлослантириш манбаларидан атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташламаларни мониторинг қилишнинг автоматлаштирилган кичик станцияларини ўрнатиш;
  • юқори самарали чанг ва газни тозалаш қурилмалари ҳамда маҳаллий сув тозалаш иншоотларини янгиларига алмаштириш ва мавжудларини модернизация қилиш;
  • хўжалик юритувчи субъектларнинг санитария-ҳимоя зоналарини автоматлаштирилган стационар кузатув постлари билан жиҳозлаш.

 

Ўрнатиладиган янги чанг-газни тозалаш ускунасининг самарадорлиги камида 99,5%, мавжуд модернизация қилинадиган ускуналарники – камида 95%, янги ва модернизация қилинадиган маҳаллий сув тозалаш иншоотлариники – камида 80% бўлиши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.11.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова