Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации использовать при сезонном характере бизнеса Как удерживать НДФЛ с доходов арендодателя с учетом минимальных ставок аренды Какие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий раҳбарлари хоким ўринбосари лавозимини эгаллашади

04.12.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.12.2024 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-413-сон Қарор имзоланди.

 

Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилмаларига қишлоқ хўжалиги вазири тақдимномасига биноан лавозимга тайинланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозими киритилмоқда.

 

Шунингдек, туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозими киритилмоқда.

 

Ушбу лавозимларга тайинланаётган шахслар қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратишади:

  • озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини модернизациялаш, диверсификация қилиш ва барқарор ўсишини қўллаб-қувватлаш учун хусусий инвестиция капитали оқимини кўпайтириш орқали соҳада давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш механизмларини жорий қилиш;
  • республика аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун шарт-шароитлар яратиш, сув ресурсларини тежаш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш;
  • қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш дастурларини амалга оширишни таъминлаш;
  • қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли (смарт) технологияларни кенг жорий этиш, янги иш ўринлари ва хизматларни ташкил қилиш чорасини кўриш.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий таркибий бўлинмаларида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга масъул ходим лавозими жорий этилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев