Вазирлар Маҳкмасининг 30.11.2024 йилдаги 805 ва 806-сон қарорлари билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидаларига янги – «баланд пиёдалар ўтиш жойи» белгиси киритилмоқда.
Шунингдек қуйидаги чизиқлар киритилмоқда:
Сунъий нотекислик (баланд пиёдалар ўтиш жойини билдиради)
Сунъий нотекслик (йўлларда 3D кўринишдаги баланд пиёдалар ўтиш жойини билдиради)
Автомобиль йўлларидаги 3D кўринишдаги баланд пиёдалар ўтиш жойи
Бундан ташқари, Йўл ҳаракати қоидаларидаги атамалар «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилмоқда.
Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.12.2024 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев