Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzСтало известно соотношение поверхностных и подземных вод на 2025 год Для кого заключение электронных трудовых договоров стало обязательным Льготы по земельному налогу с юридических лиц в виде освобождения от уплаты налога на определенный срок

2025 йил учун Давлат дастури қандай амалга оширилиши режалаштирилмоқда

10.01.2025

Читать на русском языке

2025 йил учун давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси "Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан ишлаб чиқилган ва махсус сайтда жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган.

 

Дастур лойиҳаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили деб эълон қилинган 2025 йилга мўлжалланган "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади.

 

Лойиҳада "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича амалий чора-тадбирлар, ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва мақсадли кўрсаткичлар белгиланган.

 

"Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 5 йўналиши доирасида амалий тадбирлар (295), норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати (87) ва ҳар бир йўналиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар назарда тутилган.

 

Дастурда "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг қуйидаги йўналишлари бўйича йиллик тадбирлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари назарда тутилган:

  • экология (атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини тежаш);
  • ижтимоий сиёсат (таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, ёшлар);
  • яшил иқтисодиёт (барқарор иқтисодий ўсиш ҳисобига аҳоли фаровонлигини таъминлаш);
  • давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ соҳаси (қонун устуворлигини таъминлаш, бошқарувни халқ хизматига йўналтириш);
  • ташқи сиёсат ва хавфсизлик ("хавфсиз ва тинчликсевар давлат" тамойилига асосланган сиёсатни давом эттириш).

 

2025 йилда мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари:

  • маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларни кўкаламзорлаштириш даражасини ошириш, яшаш учун экологик қулай ва фаровон муҳит яратиш;
  • аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароит яратиш;
  • табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва келажак авлод учун сақлаш;
  • "яшил иқтисодиёт" тамойилларини кенг жорий этишга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш;
  • республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан ДХШ асосида йирик "яшил электр станциялари"ни қуриш, ҳудудларда кичик ва микро ГЭСлар тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш;
  • иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энергия тежовчи технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётдаги "углерод изи"ни камайтириш;
  • экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлараро ва тармоқлараро мувофиқлаштиришни таъминлаш.

 

Дастурни сифатли ва ўз вақтида амалга оширишни ташкил этиш мақсадида ҳар бир банд бўйича чораклик мақсадли кўрсаткичлар ва улар учун масъул ижрочилар белгиланади (амалда – йил якунлари бўйича);

 

Лойиҳанинг янгилиги ислоҳотлар самарадорлигини баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш, хусусан, ҳар бир ислоҳотнинг аҳоли ҳаётига таъсири ҳақидаги муносабатни электрон портал орқали билдириш имконияти яшил (аъло), сариқ (қониқарли) ва қизил (қониқарсиз) бўлди.

 

Фармон лойиҳаси 22.01.2025 йилгача муҳокама учун жойлаштирилган.

 

Лола Абдуазимова