Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак учитывать природный газ, если райгаз не выставляет ЭСФ Как рассчитать НДФЛ, если арендная плата меньше минимальной ставки аренды Как отражать в бухучете и налоговой отчетности выплаты работникам на лечение – Buxgalter Pro

Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади

13.01.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 06.01.2025 йилдаги «Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-1-сон қарорини қабул қилди.

 

Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:

• Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

• «Болалар боғчаси» бошқарув ахборот тизимида яратилган модуллар орқали «Ягона мавсумий таомнома»ни ва овқатланиш харажатларини (натура кўринишида) ҳисобга олишни жорий этиш;

• республика ҳудуди бўйича бир нафар боланинг бир кунлик овқатланиш қийматини белгилаш орқали «Ягона мавсумий таомнома» асосида болалар овқатланишини ташкил этиш.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. Унинг асосий иш йўналишлари:

• давлат мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш; 

• овқатланишни ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш;

• аутсорсинг асосида соғлом овқатланиш учун давлат харидларини амалга ошириш;

• мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;

• аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини, шунингдек инвестиция мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш.

 

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

2025 йил 1 июлгача соғлом овқатланиш ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.01.2025 йил кучга кирди.

 

                                      Лола Абдуазимова