Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакой ЭСФ выставить при возврате товара, если прошли все сроки Должны ли юрлица платить налог с оборота за самозанятых (ПКМ №200) Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности

Қатор имтиёз ва афзалликлар бекор қилинмоқда

22.01.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2025 йилдаги «Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-18-сон қарори қабул қилинди.

 

Нефть-газ тармоғи объектларининг валюта эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бирлашмалари Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ушбу конларни ўзлаштириш мобайнида ҳамда нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини ниҳоясига етказиш муддатига қадар маҳсулотларни экспорт қилишдан ундириладиган солиқ тўловларидан озод қилинишини белгиловчи норма бекор қилинмоқда.

 

Шунингдек, экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш ҳаражатларини компенсация қилиш амалиёти тўхтатилмоқда.

 

ЭИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар четдан олиб келинадиган ускуналар, шунингдек, ЭИЗ фаолиятининг бутун даврида маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида  маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинишини ҳамда «Ангрен» ЭИЗ ва «Жиззах» ЭИЗ иштирокчилари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолияти даврида четдан олиб келинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинадишини белгиловчи нормалар бекор қилинмоқда.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2025 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев