Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКогда и как подать уведомление о контролируемых сделках Что предусматривает проект НПА о продовольственной безопасности и пищепромеКакие БРВ, МРОТ, БВИП и МПР применять в расчетах с 1 марта 2025 года

Электротехника саноатини янги тараққиёт босқичига олиб чиқадилар

27.01.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 22.01.2025 йилдаги "Электротехника саноатини янги босқичга олиб чиқишга доир   қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-20-сон қарори қабул қилинди.

 

2025-2027 йилларда электротехника саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари:

• тармоқда қўшилган қиймат улушини ўртача 21 фоиздан 30 фоизгача ва ишлаб чиқариш ҳажмини 58 трлн сўмгача етказиш;

• қайта ишлаш жараёнларига илғор технологияларни жорий этиш, қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва диверсификация қилиш ҳисобига экспорт ҳажмини 3 млрд долларгача етказиш;

• юқори технологияларга асосланган электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва инновацион ғояларни жорий этишни қўшимча рағбатлантириш орқали умумий қиймати 4 млрд долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

• ишлаб чиқаришни автоматлаштириш, рақамли бошқарув тизимини жорий этиш орқали маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш.

 

2025 йил 1 февралдан қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилади:

а) божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёрланган маҳсулотни кейинчалик ишлаб чиқарувчилар томонидан саноат кооперацияси тартибида божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштиришга рухсат берилади;

б) корхоналарни ривожлантириш ва тадқиқот марказлари (R&D) фаолиятини ташкил этиш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва рўйхат бўйича олиб кириладиган лаборатория жиҳозлари ва анжомлари 2028 йил 1 февралгача божхона божидан озод қилинади;

в) устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар ва давлат органларининг маъмурий бинолари ва иншоотларини, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш бўйича харид ҳужжатларига қуйидаги талаблар киритилади:

• пудратчилар зарур товарларни Ишлаб чиқарувчилар экотизими ва/ёки Электрон кооперация порталида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қиладилар; 

• порталларда зарур товарлар мавжуд бўлмаганда, тасдиқловчи маълумотномалар асосида уларни бошқа электрон порталлардан харид қилишга рухсат берилади;    

г) Ишлаб чиқарувчилар экотизимида савдолар давлат буюртмачилари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида шартнома қийматини ҳисобга олган ҳолда электрон дўкон тартиб-таомиллари асосида чекловларсиз ўтказилади, бунда офертлар маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат маълумотлари асосида шакллантирилади.

 

Шунингдек, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жорий этган тармоқ корхоналарига юқори технологияли ишлаб чиқариш объектини фойдаланишга қабул қилиш санасидан бошлаб уч йил муддатга қуйидаги солиқ имтиёзлари берилиши белгиланди:

• юқори технологиялар асосида маҳсулот ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар қисмида фойда солиғининг ноль ставкасини қўллаш;

• юқори технологияли ишлаб чиқариш объектлари жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш.

 

Бундан ташқари соҳа учун муҳандислар ва ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш учун қуйидагилар ташкил этилади:

• "Eltech Lab" МЧЖ таркибида Илғор инжиниринг маркази (таркибий бўлинма);

• Жиззах вилояти 1-сон политехника коллежи ва Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳар политехника коллежи ҳузурида инженерлик мактаблари.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

• 2025-2027 йилларда электротехника саноатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;

• Электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури доирасида 2025-2027 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш бўйича йиғма параметрлар;

• Электротехника маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва   уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибьюторларидан   харид қилишнинг 2025-2027 йиларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари;                                     

• Электротехника саноати ва унга турдош тармоқларни ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича "Йўл харитаси".

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.01.2025 йилдан кучга кирган.

 

                                          Лола Абдуазимова