Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак оформить возврат товара, проданного более года назад Что меняется в регулировании фармацевтической отрасли, помимо ценообразования Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности

1 февралдан нималар ўзгаради

28.01.2025

Читать на русском языке

Norma.uz портали 2025 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

 
Зарар билан ишлайдиган автобус йўналишларига субсидиялар берилади

 
Субсидия олиш бўйича давлат хизматини олиш учун  йўловчи ташувчилар ЯИДХП орқали мурожаат қилишлари мумкин.

 

Тижорат асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи ва лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида 30 фоизгача зарар билан ишлайдиган автобус йўналишлари зарарли ҳисобланади (Тошкент шаҳри бундан мустасно).
 

Экспортчилар учун субсидиялар тўхтатилади

 

Экспорт қилувчи ташкилотларнинг 2024 йил 31 декабргача амалга оширилган экспорти учун субсидия ва компенсациялар 2025 йил 1 февралгача тақдим этилади

 

Электротехника саноати: импорт, сертификация ва маҳсулотни рўйхатдан ўтказишдаги ўзгартиришлар

 

Ушбу соҳада фаолият кўрсатаётган корхоналар «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига аъзолигидан қатъи назар, уюшма тавсиясига асосида «ваколатли иқтисодий операторлар» реестрига  киритилади.

 

Мажбурий рақамли маркировка қилинадиган маиший техника маҳсулотларини рўйхатга олиш, мувофиқлик сертификати бериш ва мувофиқлик декларациясини рўйхатга олиш қатъий равишда тегишли маркировка коди олингандан кейин амалга оширилади.

 

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган мажбурий кўрсаткичларни аниқлашни таъминлайдиган, белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси мавжуд бўлмаган сертификатлаштириш органлари томонидан электротехника маҳсулотларига мувофиқлик сертификатларини бериш тақиқланади.
 

 

Ишсизларни манзилли ўқитиш бошланади

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан иш берувчилар буюртмалари ва тижорат банклари мижозларининг эҳтиёжлари асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ишсиз аҳолини манзилли ўқитиш тизими жорий этилади; 

 

Ижтимоий карталар масалалари бўйича «Ишонч телефони» ишга  туширилади

 

Ижтимоий карталарни муомалага чиқариш ва фойдаланишга тақдим этиш масалалари бўйича 1070 – "Ишонч телефони" синов тартибида ишга туширилади.

 

Пойтахт боғчаларида электрон давомат тизими ишга туширилади

 

Тошкент шаҳрида пилот синови тариқасида, давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.


Хомиладор аёллар учун “Она уйи” хизмати жорий қилинмоқда

 

Болалар уйларида оғир турмуш шароитига тушиб қолган ва яқин қариндошларининг қўллаб-қувватловисиз қолган, натижада ўз фарзандини тарбиялашдан воз кечишга тайёр оналар, шу жумладан ҳомиладор аёллар учун «Она уйи» хизмати жорий этилади.

 

Паралимпия спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилади

 

Паралимпия спорт турлари, карлар спорти, кўриш қобилияти бузилган шахслар спорти, махсус олимпиада спорт турлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари йўлга қўйилади. Курслар якунида 4 йил давомида амал қиладиган малака сертификати берилади.

 

Электромобиллар учун қувватлаш станциялари билан жиҳозлаш бўйича янги талаблар 

 

Давлат муассасалари, меҳмонхоналар, бизнес-марказлар, савдо ва умумий овқатланиш объектлари, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари лойиҳаларида тўхташ жойларининг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлаш станциялари билан жиҳозланиши керак.

 

Собир Нурбердиев