Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2025 йилдаги «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ВМҚ-55-сон қарори қабул қилинди.
Умумий тартибга кўра, қиймати 10 минг АҚШ долларигача бўлган товарни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда БҲМнинг 1 баравари, қиймати 1 млн АҚШ доллари ва ундан қимматроқ бўлган товар учун БҲМнинг 25 баравари миқдорида божхона йиғими тўланади.
1 кг (брутто) халқаро курьерлик жўнатмалари учун йиғимлар қиймати БҲМнинг 2 фоизини ташкил этади. Бунда жўнатма оғирлиги қуйидагича яхлитланади: 0,1 - 1,4 кг = 1 кг; 1,5 кг = 2 кг (брутто).
Ставкаларнинг тўлиқ рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.05.2025 йилдан кучга киради.
Собир Нурбердиев