Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какой ГТД учесть для определения покупной стоимости импортируемых лекарств Как отчитаться по холодной воде за апрель 2025 года Если возникают сложности с участками сельхозназначения в налоговой отчетности Как производить и учитывать выплаты по возмещению вреда здоровью работника Как рассчитать НДС налоговому агенту при приобретении товаров (услуг) от иностранных лиц

Тадбиркорлар мактаб ўқувчиларининг касбий таълимига жалб этилади

13.02.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2025 йилдаги 78-сон қарори билан Ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитишда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорларнинг ҳамкорлик йўналишлари белгиланган. У шунингдек қуйидагиларни белгилайди:

  • умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига касбий таълим беришни ташкил этиш тартиби;
  • тадбиркорлар томонидан мактабларда касбий тўгаракларни ташкил этиш асослари;
  • умумий ўрта таълим муассасаларининг бўш турган биноларини тадбиркорларга ижарага беришда умумий ўрта таълим муассасалари ва тадбиркорларнинг мажбуриятлари.

 

Касбий тўгараклар машғулотларига тадбиркорлик фаолияти билан қизиқувчи 7–11-синф ўқувчилари жалб этилади.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ССП билан биргаликда 2025 йилдан бошлаб ўқувчиларни қобилияти ва қизиқишларига мос касбларга йўналтириш, шунингдек уларни замонавий касблар билан таништириш мақсадида 8-синф ўқувчиларининг саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, агротехника соҳасидаги корхона ва ташкилотларга экскурсияларини ташкил этади.

 

2024/2025 ўқув йили охиригача мактаб битирувчилари учун улар танлаган касблар бўйича амалий имтиҳонлар жорий этилади ва электрон сертификатлар берилади.

 

Тадбиркорларни касбий таълимга жалб этиш 2025/2026 ўқув йилида Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова