Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак перейти к налоговым отчетам с my3.soliq.uz Почему предприятия общепита не могут применить отраслевые налоговые льготы и преференции Как применять правила о единицах измерения и упаковке при оформлении электронных документов

Ҳудудларда 135 мингта хонадон қурилади

25.02.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 21.02.2025 йилдаги “Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-26-сон Фармон имзоланди. 

 

2025 йилда бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида: 

• ҳудудларда умумий майдони 8,1 млн кв.м бўлган 135 мингта хонадон қурилади;

• ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини компенсация қилишга ажратиладиган субсидиялар миқдори 1,5 бараварга оширилади. Ушбу мақсадлар учун Давлат бюджетидан 2,5 трлн сўм йўналтирилади;

• 20,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилади.

 

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш учун аризалар 2025 йил 3 мартдан 1 ноябргача қабул қилинади.

 

2025 йил 1 мартдан бошлаб реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни қуришда:

• реновация лойиҳасини амалга оширишни барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзолангандан сўнг бошлашга рухсат берилади;

• мулкдорларга уларнинг хоҳишига кўра компенсациянинг қуйидаги турларидан бири тақдим этилади: 

- бузилаётган уй-жой объектлари ўрнига реновация дастурига мувофиқ қурилаётган янги уй-жойда мулк ҳуқуқи асосида майдони бузилаётган уй-жой объектлари майдонидан кам бўлмаган фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шарти билан квартира тақдим этиш, шунингдек, кўчириш, шу жумладан қурилиш муддатига бошқа уй-жой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ ҳажмда компенсация қилиш;

- бузилаётган турар жой ва нотурар жой объектларининг бозор қийматини тўлиқ ҳажмда компенсация қилиш;

- реновация лойиҳаси ташаббускорлари билан келишилган ҳолда компенсациянинг бошқа турларини тақдим этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев