Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2025 йилдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ВМҚ-104-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 04.04.2023 йилдаги ПҚ-108-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан институтнинг асосий вазифалари ва функциялари белгиланди. У давлат дастурларини, шу жумладан аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда илмий асосланган таклиф ва тавсиялар тайёрлаш, ҳудудлар кесимида иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш ва бошқалар билан шуғулланади.
Шунингдек, қарор билан Институт ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:
- Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш мақсадлари;
- Жамғарма фаолиятини бошқариш ва маблағлардан фойдаланиш ҳисобини юритиш тартиби.
Жамғармани молиялаштириш манбалари:
- Давлат бюджетидан ҳар йили Институтнинг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 40 % миқдорида ажратиладиган маблағлар;
- қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.02.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова