Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

АЖ устав капитали фақат қўшимча акциялар ҳисобига оширилади

17.08.2016

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 2.08.2016 йилда 2000-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан «Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

АЖ шаклида фаолият юритаётган эмитентнинг устав капиталини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш имконияти чиқариб ташланди. Энди устав капиталини фақат қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан ошириш мумкин.

 

Қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомаласи қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва (ёки) рисолага киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганидан ёки эмитент ваколатли органининг аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганидан кейин тикланишини назарда тутувчи меъёр бекор қилинди.

 

Аниқлаштирилишича, эмитент устав капиталини ўз капитали ҳисобидан кўпайтиришда қўшимча акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси типдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша типдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади.

 

Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига эмитент устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан эмитентнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.

 

Буйруқ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 8.08.2016 йилдаги 31-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.

 

 

Мавзу бўйича материал: 

 

Қимматли қоғозлар махсус комиссия томонидан йўқ қилинади

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48