20.12.2017 йилдаги ЎРҚ-449-сон “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2.08.2017 йилдаги ПФ-5128-сон Фармони билан август ойининг биринчи якшанбаси, шу йилдан бошлаб, Темир йўл транспорти ходимлари куни деб эълон қилинган. Шу ҳужжат билан Ҳукуматга тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлисга киритиш топширилганди.
Шу тариқа, август ойининг биринчи якшанбаси ҳар йили мамлакатда темир йўл тармоғи вакилларининг касб байрами сифатида нишонланади. Бу қонун билан кўзда тутилган.
Қонун 21.12.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин вақтда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.