Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди

17.02.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 66-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 7.09.2020 йилдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6061-сон Фармони ҳамда Президентнинг 7.09.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4819-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тўғрисидаги низом (1);
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низом (2).

 

Низом (1) ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва масъулиятини белгилайди.

 

Агентликнинг асосий вазифалари:

а) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:

  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш;

б) геодезия ва картография соҳасида:

  • геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
  • аэрокосмик суратга олиш, топография, геодезия и картографияга оид изланишлар ҳамда тадқиқотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадқиқотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган ҳолда картографик мониторингни амалга ошириш;
  • давлат картография-геодезия кадастрини юритиш;
  • давлат геодезия назоратини амалга ошириш;

в) давлат кадастрларини юритиш соҳасида:

  • давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
  • давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ҳудудлар давлат кадастрининг самарали юритилишини таъминлаш;
  • давлат кадастрларини юритиш тартибларига риоя қилинишини таъминлашга қаратилган давлат кадастр назоратини амалга ошириш;

г) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

д) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлаш.

 

Агентлик жойлашган манзил (почта манзили): Тошкент ш., Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, «Ц» массиви, 100097.

 

Низомга (2) мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг асосий вазифалари жумласига геофазовий маълумотларни яратиш ва улардан фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.02.2021 йилдан кучга кирди.



Наргиза Воҳидова.



Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50