Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди

24.01.2017

Президентнинг 17.01.2017 йилдаги ПФ–4933-сон Фармони билан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.

Бу муҳим! Фармон билан хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш масалаларини ўртага қўйиш тақиқланган. Бу давлат органлари, шу жумладан назорат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судлар томонидан объектлар қийматини баҳолаш натижаларига ҳам тааллуқли.

 

Бундан ташқари, ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг талабгор резидентларидан танлов савдоларида давлат мулки объектларини сотиш вақтида буюртманома ва бизнес-режадан бошқа ҳужжатларни талаб қилишни ҳам тақиқлаган, давлат мулкининг стратегик объектларини сотиш ҳоллари бундан мустасно.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига давлат мулки бўлган ностратегик объектларни, шу жумладан давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилинган ҳолда “ноль” харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

 

Эслатиб ўтамизДавлат мулки объектларини харидор томонидан инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 6.10.2014 йил 279-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Юқорида тилга олинган мансабдор шахслар энди "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати хулосасига мувофиқ яроқсиз деб топилган давлат кўчмас мулк объектларини бузиш тўғрисидаги қарорларни ҳам қабул қилишга ҳақли.

 

Бундан ташқари, янги иш ўринлари яратиш имконини берган асосий фондларни модернизациялаштирган ва мукаммал таъмирдан чиқарган давлат мулки объектининг ижарачисига уни хусусийлаштиришда ижарага олинган объектни биринчи навбатда сотиб олиш учун устун ҳуқуқ берилади.

 

Шунингдек, эндиликда танлов ва аукционнинг бирдан бир қатнашчисидан савдо шартларига тўлиқ мос келадиган таклиф тушганида давлат мулки объектини харид қилиш-сотиш тўғрисидаги шартномани тузиш мумкин.

 

Айтилганидек, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат мулки объектларини баҳолаш активлар қийматига таъсир қилувчи бозорнинг жорий конъюнктурасини ва объектив омиллар йиғиндисини ҳисобга олувчи янгиланган миллий стандартлар асосида амалга оширилади.

 

Сотилаётган давлат кўчмас мулк объектлари ва давлат улушлари бўйича харид тўловларини тўлаш муддати давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда Ҳукумат ёки Тендер савдоларини ўтказувчи давлат комиссиясининг қарорларида бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, энди 3 йилгача муддатни ташкил этиши мумкин.

 

Бунда сотишдан тушадиган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига йўналтирилади, белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно.

 

Республикамизда давлат мулки объектларини сотишда халқаро амалиётда кенг фойдаланилаётган шакллар жорий этилади, масалан, фонд биржасида аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) ошкора таклиф этиш, шунингдек  ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан электрон шаклда ўтказиладиган танлов ва аукцион.

 

Давлат рақобат қўмитаси ҳамда давлат мулки объектларини сотиш бўйича ҳудудий танлов комиссиялари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз вақтида топиш ва рўйхатини аниқлаш ҳамда уларни танлов савдоларига тезкорлик билан қўйиш;
  • фойдаланилмаётган давлат мулки объектларининг оммавий ахборот воситаларида, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида албатта эълон қилинишини таъминлаш;
  • аниқ белгиланган мезонларга, шу жумладан, инвестицияларнинг ҳажмлари ва янги иш ўринлари яратиш шартларига риоя этилган ҳолда савдолар ўтказилиши тўғрисидаги эълонлар расмий нашр этилган кундан бошлаб 60 кундан ошмаган муддатда давлат мулки объектларини сотиш бўйича танлов ўтказиш.

 

Бу муҳим! Умумбелгиланган солиқлар тўловчи давлат мулки объектларининг сотиб олувчилари – ташкилотлар олди-сотди шартномаси имзоланган пайтдан бошлаб 12 ой муддатга янги сотиб олинаётган давлат мулки объектлари бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, бўшаган маблағлар хусусийлаштирилган объектларни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда уларни ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48