Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Хусусийлаштириш учун аризани танлов комиссияси кўриб чиқади

24.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги 837-сон қарори билан Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларнинг энг аҳамиятлилари ­– ушбу таҳлилда.

 

Аризалартанлов комиссиясига

 

Хусусийлаштириш жараёнларида ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, ҳудудий танлов комиссиялари тузилмоқда. Улар тегишли равишда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва пойтахтимиз ҳокимлари томонидан бошқарилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бу йилда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ностратегик давлат объектлари, хусусан, давлат кўчмас мулк объектларини “нуль” қиймат  бўйича инвестицион мажбуриятларни олган ҳолда сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи тақдим этилди.

 

Шунингдек, Давлат рақобат қўмитаси (танлов комиссиясининг раис ўринбосари тариқасида), Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ,  Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, Экология давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, ССП ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария эпидемиология назорати марказининг ҳудудий органлари раҳбарлари ҳам улар таркибига киради.

 

Кўрсатилган ҳудудий комиссиялар қуйидагича аризалар (таклифлар)ни кўриб чиқади:

  • давлат корхоналари ва муассасаларини хўжалик жамиятлари этиб қайта ташкил этиш;
  • давлат акцияларини сотиш;
  • масъулияти чекланган жамиятлар устав жамғармаларида (устав капиталларида) давлат ҳиссасини сотиш;
  • давлат кўчмас мулк объектини сотиш;
  • давлат кўчмас мулк объектларини “нуль” қиймат  бўйича инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни олган ҳолда сотиш.

 

Ижарачи давлат мулкини қандай олади

 

Хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, аммо давлат кўчмас мулк объектининг бошланғич баҳосини аниқлаб олгандан кейин сотувчи мазкур объектни бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ижарага олётган ижарачини ёзма равишда (тилхат олиб ёки почта орқали топширилгани маълум қилинадиган буюртма хатини юбориш йўли билан) бундан хабардор қилади.

 

Агар ижарачи сотиб олишга рози бўлса, у билан олди-сотди шартномаси тўғридан-тўғри тузилади. Шу билан бирга у қуйидагиларни топшириши керак:

  • Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тегишли хизматларининг асосий фондларни модернизациялаш ва капитал таъмирлаш амалга оширилганлиги тўғрисидаги экспертизалари натижаси;
  • Меҳнат бўйича органнинг кўчмас мулкни ижарага олиш мобайнида янги яратилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотномаси.

 

Объект баҳолаш ташкилотнинг ҳисоботи ҳамда мазкур ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақидаги эксперт хулосасига кўра аниқланган нархда сотилади. Агар сотиб олиш истагида бўлган ижарачилар кўпчиликни ташкил этса, улар орасида ёпиқ аукцион ёки танлов ўтказилади.

 

Ижарачи сотиб олишни рад этган тақдирда ёки хабардор қилингандан кейинги 10 кун мобайнида жавоб келиб тушмаган ҳолатда объект умумий тартибда ўтказиладиган савдоларда сотилади. Ушбу ҳолатда Давлат рақобат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органи кўчмас мулкнинг сотувга қўйилиши ҳақида буйруқ чиқаради. Унда бошланғич нарх, сотиш шартлари ва савдо тури кўрсатилади.

 

Муддати ўтиб кетган инвестициялар ҳаридордан ундирилади

 

Давлат мулки объектларини нодавлат юридик шахслар ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириш тартибида инвестициявий ва (ёки) ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нул» харид қиймати бўйича сотиш тартиби тўғрисидаги низом ҳаридорнинг масъулияти тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилди.

 

Инвестициявий мажбуриятларни ўз вақтида бажармаган ҳаридор олди-сотди шартномасида кўрсатилган миқдорда пеня тўлашга мажбур бўлади. Пеня инвестицион мажбуриятларнинг бажарилмаган қисми суммасидан муддати ўтказилаган ҳар бир кун учун ҳисобланади.

 

Агар олди-сотди шартномаси ҳаридор айби билан бутунлай бекор қилинган бўлса, ундан ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун инвестицион мажбуриятлар суммасининг 15% миқдорида жарима ундирилади.

 

Маълумот учун: кўрсатилган тузатишлар 19.01.2018 йилдан кучга киради.

 

Бундан ташқари, объектни «нул» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда киритилган инвестициялар қайтарилмайди ва ҳеч қандай кўринишда компенсация қилинмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 18.10.2017 йилда кучга кирди. 



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.


 

Валюталар курси

2024-12-13
  • USD:12860.09 (+0.00) сум
  • EUR:13515.95 (+0.00) сум
  • RUB:123.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50