Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Илмий кадрларни тайёрлаш – электрон тизим асосида

11.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 6.11.2020 йилдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 696-сон қарорни қабул қилди.

 

Рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали таълим жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим билан шуғулланувчи ташкилотлар ягона электрон тизим орқали қуйидагиларни амалга оширадилар:

  • стажёрлар, изланувчи, илмий раҳбар ва бошқа ходимларнинг якка тартибдаги режаларини кўриб чиқиш;
  • олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги мониторингини олиб бориш, тегишли ҳисоботлар ва таҳлилий маълумотларни шакллантириш;
  • стажёр-тадқиқотчилик, докторантурада ўқиш учун қабул квоталари бўйича буюртманома шакллантириш;
  • талабгорлар ҳужжатларини қабул қилиш ва рўйхатга олиш.

 

Инновацион ривожланиш вазирлигига 2021 йил 1 мартга қадар бўлган муддатда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи ташкилотлар бўйича барча маълумотларни ягона электрон тизимга киритиш топширилди. Шунингдек, ушбу тизимдан фойдаланишда ташкилотларни услубий қўллаб-қувватлашни таъминлаш, у билан ишлаш тартибини тушунтириш бўйича таништирув семинарларини ўтказиш зарур.

 

Докторантурада ўқитиш ва стажёрларнинг илмий тадқиқотлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Ягона электрон тизимнинг узлуксиз фаолият кўрсатиши, унга техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Инновацион ривожланиш вазирлигининг йиллик харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50